Туронбанкда амалга оширилаётган трансформациянинг пойдевори

Султон Калдибаев

Bank sektori

Трансформацион ўзгаришлар ҳар доим аниқлик, тайёргарлик ва чуқур таҳлил талаб қилади. Айнан шу сабабли, Туронбанк ўз ислоҳотларини халқаро тажрибага асосланиб, Жаҳон банки гуруҳига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан стратегик ҳамкорликда бошлади. Ушбу ҳамкорлик банк тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар учун реал йўналиш ва институционал таянч вазифасини бажарди. Ҳамкорлик илк бора 2020 йилда йўлга қўйилди. Дастлабки босқичда банк фаолияти чуқур ва пухта таҳлил қилинди: Корпоратив бошқарув, Стратегияни бошқариш, Лойиҳаларни бошқариш, Бош офиснинг ташкилий тузилмаси, Ходимларни бошқариш (HR), Филиал тармоқларини бошқариш, кредит жараёнлари, рисклар даражаси ва ички тартиблар халқаро мезонларга мувофиқ ўрганилди. Бу эса трансформацияни «юқоридан пастга» эмас, балки асосли, фактларга таянувчи тизимли асосда амалга ошириш имконини берди.